Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Умар р.а.нинг замонида бир неча кишилар тортишиб қолиб, Умарни Абу Бакрдан афзал кўргандек бўлиб қолдилар. Бу хабар Умарга етиб келганида: «Аллоҳга қасамки, Абу Бакрнинг бир кечаси Умар сулоласидан ҳам яхшироқ», деди. Пайғамбар с.а.в. ғорга чиқиб бораётганларида Абу Бакр у киши билан бирга эдилар. Бир соат Расул  с.а.в.нинг олдиларида юрсалар, бир соат орқаларида юрардилар. Буни сезган Пайғамбар с.а.в.: «Нега бир соат олдимда, яна бир соат орқамда юрибсан?», дедилар. Шунда Абу Бакр: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, уларнинг қидириб келаётганларини эслаганимда ортингизда, пистирма борлигини эслаганимда олдингизда юрдим», дедилар. Пайғамбар с.а.в.: «Эй Абу Бакр, менсиз фақат ўзингга бирон нарса бўлишини хоҳлайсанми?», дедилар. Абу Бакр: «Ҳа, сизни ҳақ билан юборган зотга қасамки, қандай мусибат бўлмасин, унинг сизсиз фақат ўзимга бўлишини хоҳлайман», дедилар. ғорга етишгач, Абу Бакр: «Эй Расулуллоҳ тўхтаб туринг, ғорни сиз учун тозалаб чиқай», деб кириб, тозалаб чиқдилар. Энг юқорисига боришгач, бир уяни тозаламаганликлари эсларига тушиб: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, тўхтаб туринг, шу уяни ҳам тозалаб чиқай», деб кириб, тозалаб чиқдилар. Кейин: «Марҳамат қилинг, эй Расулуллоҳ» дедилар ва Пайғамбар с.а.в. марҳамат қилдилар». Умар айтади: «Жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, ўша кеча Умар сулоласидан ҳам яхшироқдир». Бу мақбул мурсал ҳадисдир.

 

  • Анас ибн Молик айтади:

 

«أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ r أُفْرِدَ يَوْمَ أُحُدٍ فِي سَبْعَةٍ مِنْ الأَنْصَارِ, وَرَجُلَيْنِ مِنْ قُرَيْشٍ, فَلَمَّا رَهِقُوهُ قَالَ: مَنْ يَرُدُّهُمْ عَنَّا وَلَهُ الْجَنَّةُ, أَوْ هُوَ رَفِيقِي فِي الْجَنَّةِ, فَتَقَدَّمَ رَجُلٌ مِنْ الأَنْصَارِ, فَقَاتَلَ حَتَّى قُتِلَ, ثُمَّ رَهِقُوهُ أَيْضًا, فَقَالَ: مَنْ يَرُدُّهُمْ عَنَّا وَلَهُ الْجَنَّةُ, أَوْ هُوَ رَفِيقِي فِي الْجَنَّةِ, فَتَقَدَّمَ رَجُلٌ مِنْ الْأَنْصَارِ, فَقَاتَلَ حَتَّى قُتِلَ, فَلَمْ يَزَلْ كَذَلِكَ حَتَّى قُتِلَ السَّبْعَةُ, فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ r لِصَاحِبَيْهِ: مَا أَنْصَفْنَا أَصْحَابَنَا»
«Уҳуд кунида Пайғамбар с.а.в. етти нафар ансорий ва икки нафар қурайший саҳобалари билан яккаланиб

 

28-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278